Бу ҳақда журналистларга Латвия ИИВ раҳбарининг матбуот котиби Дайга Холма
маълум қилади.
Ушбу ҳодиса оқибатида 36 киши жабрланган, уларнинг кўпчилиги оғир
аҳволда касалхонага етказилган. Ҳозирча супермаркет вайроналари остида
қанча одам қолгани номаълум. Қулаган бино соҳиби бўлган "Maxima
Latvija” компанияси тарқатган хабарга кўра, бу ҳамма учун катта
мусибатдир. Компания ҳалок бўлганларнинг оиласига чуқур ҳамдардлик,
қутқарувчиларга эса кўрсатган жонбозлиги ва фидокорона меҳнати учун
миннатдорчилик билдирди.