Шифокорлар юракни инфарктдан кейин тиклаш йўлини топишди
Америкалик олимлар юракни инфарктдан кейин тиклаш имконини
берувчи технологияни ишлаб чиқди. Янги методика ҳужайра терапиясига асосланган.
Маълумки, юрак хуружидан кейин мушак тўқимасида чандиқлар
ҳосил бўлади. Аъзонинг шикастланган соҳасида ҳужайралар фаолият кўрсатмай қўяди
ва чандиқнинг бир қисмига айланган ҳолда қисқаради. Тадқиқотчилар фаолият
кўрсатмаётган ҳужайраларни деярли тўлиқ тиклашга "мажбур" қиладиган 5
та гендан иборат "коктейл”ни яратди. Унинг таъсирида ҳужайралар яна юрак билан
бирга ура бошлайди, деб ёзади "MedikForum”.
Мазкур технология сичқонларда ҳамда лаборатория шароитларида
инсон юраги ҳужайраларида синаб кўрилди. Олимлар фибропластларни (организмнинг
чандиқлар шаклланадиган бириктирувчи тўқималар ҳужайралари) уриб турувчи соғлом
ҳужайраларга қайта дастурлашга муваффақ бўлди.