Shahzodaning konserti uchun soxta taklifnomalar sotilmoqda (mi?)
Шахзоданинг концерт таклифномалари сохталаштириб турли ташкилотларга сотиб кетилаётгани маълум бўлди. Хусусан бизга мурожаат қилган бир банк ходими суратда кўриб турган таклифномаларни уларга бир номаълум шахс сотиб кетганини айтди. Қизиғи таклифномада "Ўзбекнаво" ва "Тўланди" ёзувлари мухри мавжуд. Вахоланки таклифномалар аслида оддий сотувдаги чипталардан фарқли сотилмайди, уларни концерт ташкилотчилари ва хонанданинг ўзи лозим топганларга хадя қилади ва уларга "тўланди"мухри туширилмайди. Шунингдек "Ўзбекнаво"нинг хам бундай мухри йўқлиги хамда уларнинг чипта ёки таклифнома сотишга боғлиқлик тарафи йўқлигини улар расман айтишмоқда. Адашмасам "Тарона" билан боғлиқ хонандалар таклифномалари ортига "Тарона-концерт" ва кассанинг мухри тушириларди.
Воқеалар ривожи кутилмаганда қўйидагича давомланди: банк ходими у таклифнома сотган одамни телефон (***-72-42) рақамини билиши, бироқ у телефонини ўчирмагани ва лекин қўнғироққа хам жавоб бермагани учун боғлана олмаган. Телеграмда хам бемалол ўтирган у фирибгарни кутилмаганда ўзини махалласида тутиб олган. У шу пайт махалладаги дўкондагиларга хам сохта таклифномаларни сотишга уринаётган бўлган экан. Айни дамда сохта таклифномаларга берилган пулларни банк ходими қайтариб олишга муваффақ бўлган.
Узр сўраган сохта таклифнома тарқатган одам негадир ўзини Жахонгир Отажоновни "родной укасиман" деган.
oka puli qaytvoldim
ishonasmi maxalamda tutvoldim
ushata magazinchilaga bilet bor dib yurganakan
Жахонгир Отажоновни кими буламан деганди?
ukasiman dudi radnoy
etishga uspet qimadim okaaa uzirlab qoldi
Агарда сиз шу ёки шундай каби холатларга тушсангиз ва ёки мухим (қизиқ) хабарни кенг оммага етказишни истасангиз телеграмдаги +99894 695-21-21 рақамига ёзишингиз ёхуд шу рақамга қўнғироқ қилиб хабар беришингиз сўралади.