23 октябр куни Ўзбекистон меҳмонхонаси эстрада юлдузлари,
кино ва театр санъатининг таниқли вакиллари билан тўлди. Шу куни собиқ
Баён гуруҳининг хонандаси Маъмур Султонов ҳамда актриса Севара Солиева турмуш
қуриб, илк мустақил қадамларини яқинлари даврасида нишонлашди. Сайтимиз
жамоаси ва фанфорум аъзолари ижодий жуфтликнинг жамиятнинг яна бир бахтли
оиласи сифатидаги жуфтликни юзага келтиргани билан табриклаймиз! Оилавий бахт ва
шириндан шакар фарзандлар ота-онаси бўлишларини тилаймиз!