Асосан рус тилидаги қўшиқлардан ташкил топган Севара
Назархоннинг янги альбоми «Письма» (ўзбекча – «Мактублар») деб номланади. Бу
ҳақда хонанданинг ўзи Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.
Назархоннинг янги албомига киритилган бир қатор қўшиқларни
ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари эътиборига ҳавола қилган. Уларнинг биринчиси
«Бутилка у стени» («Девор ёнидаги шиша идиш») деб номланади. Қўшиқ матни
шоир Александр Вулих қаламига мансуб бўлиб, Севара унинг расмий релизи аниқ
санасини келтирмаган. Хонанда ушбу қўшиқнинг инглиз тилидаги варианти ҳам тез
орада чиқишини қўшимча қилган.
Янги албом таркибидаги иккинчи ижод намунаси эса «Прости»
(«Кечир») деб аталади. Қўшиқнинг расмий релизи 30 ноябрга мўлжалланган.
«Писма» албоми қачон тайёр бўлиши ва ҳавола этилиши ҳақида
ҳозирча маълумот йўқ. Бироқ қўшиқлари илова қилинган видеолавҳаларда янги
албомнинг 2014 йилда чиқишига ишора қилинган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йил ноябрида Севара Назархоннинг
инглиз тилидаги илк альбоми тақдим этилиши ва ундаги қўшиқларда «британ
менталитети» сезилиб туриши ҳақида хабарлар берилган эди.