Қайд этиб ўтамиз, ўзбек хонандаси Севара Назархоннинг кутилмаганда "Голос”
лойиҳасини тарк этди.
Хусусан, "Вокруг ТВ” муҳаррири Илона Егизарова ҳайъат аъзолари ўртасидаги
келишмовчилик ҳақида сўз юритади, деб ёзади. Дима Билан ва Леонид Агутин
Александр Градскийнинг шогирдларини танқид қилган. Градский эса бунга жавобан
уларга саҳнага чиқиб, Севаранинг даражасида куйлашни маслаҳат берган.
Илона Градскийнинг фикрига қўшилмоқда. Унинг фикрича, бугун ҳеч ким ҳеч
қандай тайёргарликсиз Селин Дион ёки Уитни Хьюстоннинг қўшиқларини куйлай
олмайди.
"Барча юлдузлар сўнган. Ротару 15 йилдан буён жонли ижро этмайди, Кристина
Орбакайте компьютердан фойдаланади, Филипп Киркоров куйлашдан кўра, кўпроқ
ёрқин костюмларга ўч”, - дейди у.
Севарага тенг келадиган хонанда йўқлигига муҳаррирнинг ишончи комил.
"Бунинг устига унинг ортида ҳам ҳеч ким тургани йўқ”, - дейди у.