Сардор Раҳимхон концерти чипталари энг арзон нархда сотилади
2014 йилнинг 6-7 феврал кунлари "Истиқлол” санъат саройида
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон ўзининг
"Танҳогинам” номли концерт дастурини тақдим этади.
Кеча санъаткор ўзининг "Титтер”даги саҳифасида мухлисларига қулайлик
яратиш мақсадида концерт чипталарининг нархини энг миниммал даражада арзон
қилдирганини маълум қилди.
Унда ёзилишича чипта нархлари 8 мингдан 70 минггача ташкил қилади.
Шунингдек, Сардор концертга тайёргарлик ишлари айни дамда фаол тарзда
давом этаётгани, куни кеча концерт рекламаси радиоканаллар орқали
старт олганини ҳам маълум қилган.