Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхонинг "Танҳогинам”
номли концерти муҳлисларга, томошабинларга ёрқин таассуротларни ҳадя этди.
Мазкур концерт дастурига ташриф буюра олмаганлар учун хонанда туҳфа тайёрлади.
Бир эмас иккита.
"Танҳогинам” концертининг видео ва аудиодискларини тез
кунларда қўлга киритиб, ажойиб томошалар ҳамда янги қўшиқлардан баҳраманд
бўлишингиз мумкин. Мазкур дисклар Наврўз байрамига ёқимли
совға бўлса ажаб эмас. Энди янги "Дўст”, "Чақачум”, "Отам” ва Халима
билан куйланган дуэтларни тинглаб, томоша қилиш имкониятига эгасиз. Шунингдек,
"Дўст” номли тарона таҳсинларга сазовор бўлганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтамиз.
Сардор Раҳимхон келгуси режалари билан ҳам ўртоқлашди. Унинг
сўзларига қараганда, шу йилнинг Апрель ойидан бошлаб, юртимиз вилоятлари бўйлаб
"Танҳогинам” концертини ўтказаркан. Барча туман ва қишлоқлардаги юртдошларимиз
ана шу ажойиб концерт дастуридан баҳра олишлари мумкин. Хонанда бор эътибори,
ижоди, меҳри билан муҳлисларини хушнуд этиш ниятида эканини маълум қилди.