Samsung компанияси 25 феврал куни Барселонадаги Mobile World
Congress'да тақдим этган Galaxy S5 смартфони учун буюртма олишни бошлади.
Ҳозирча флагман смартфоннинг Россиядаги нархи маълум
бўлди. Galaxy S5 россияликлар учун қарийб 30 минг рублга тушмоқда, бу эса
830 АҚШ долларига тенг дегани. Ҳозирча қурилманинг фақат оқ ва қора
рангларини ҳарид қилиш мумкин. Тилла ва кўк рангдагилари савдога кейинроқ
чиқарилади.
Galaxy S5 релизи 11 апрел кунига
режалаштирилган. Смартфон бир вақтнинг ўзида 150 та мамлакатда сотувга
чиқади. Бу санада передач Fit фитнес браслетлари, gear2 передач ва 2 Neo
ақлли соатлари сотувга чиқади. Уларнинг нархлари ҳозирча маълум
қилинмаган.
Эслатиб ўтамиз, янги смартфоннинг экран диоганали 5,1 дюм,
"уйга" (Домой) механик тугмаси бармоқ излари сканер вазифасини
бажаради. Смартфон USB 3.0 қабул қилади, қувватловчи порт эса чанг ва сув
тушишидан ҳимояланган. Galaxy S5 IP-67 стандарти билан
сертификатланди. Бу эса смартфоннинг 1 метр сув остида ярим соат тура
олишидан дарак беради. Қурилма энг янги Android-4.4.2 операцион тизимида ишлайди. Шунингдек,
4 ядроли проецессор, 2 ГБ оператив ҳотира ва 16-мегапикселли камерага эга.