Икки карра «Олтин тўп» соҳиби бўлган Криштиану Роналду ҳақида нималарни биласиз? Furkat.uz сайти тўплаган маълумотлар орқали португалиялик футболчи ҳақида қизиқарли 10 та фактни сизга тақдим этади.
1. «Арсенал» Роналдуни 2003-йилда ўз сафига қўшиб олиш имкониятини қўлдан чиқарди. Клуб таклифлар тайёрлаш билан банд бўлиб юрган вақтларда, португалиялик иқтидорли ёш футболчи янги клуби сафига қўшилиб бўлганди.
2. Криштиану ёш бўлганида жамоаси мағлубиятини кўтара олмаган экан. Шундан сўнг кўчадаги болалар унга «йиғлоқи бола» деб лақаб қўйишган.
3. У ҳар бир ўйиндан сўнг ўз бутсасини 20 дақиқа сувга солиб қўяди. Шунда улар янада қулайроқ кўринишга келади.
4. Роналду доимо футболчи бўлишни орзу қилган ва ёшлигидан тўшаги тагига футболчилар исмларини ёзиб қўйган.
5. Агар у футболчи бўлмаганида «официант» бўлардим дея таъкидлаб ўтган
6. Криш қўрқинчли киноларни томоша қилишни яхши кўради.
7. Унинг мактабдаги севимли фани – тарих бўлган.
8. Криштиануни ота-онаси футболчи эмас, сиёсатчи бўлишини хоҳлашган.
9. Бир куни Роналду шифохонага 100 минг хайрия қилди, айнан мана шу шифохона кейинчалик унинг онасини ҳаётини сақлаб қолди.
10. Ронни бўш вақтларида дўстлари билан биргаликда теннис ўйнаб туради.
3-ma'lumot unchalik to'g'rimas, chunki faqat David Beckham butsasini suvga solib qo'yardi yana O'YINDAN OLDIN, o'yindan keyin suvga solishni nima keragi bor. (ma'lumotni adashtirvordilar)