Rashid Qurbonov dunyoning eng zo‘r kurashchisi deb topildi
Эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Рашид
Қурбонов Халқаро спорт курашлари федерацияси (FILA) томонидан дунёнинг 2013
йилги мавсуми бўйича энг зўр курашчиси деб эълон қилди. Бу ҳақда
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълумки, Халқаро спорт курашлари федерацияси ҳар йилги мавсум якунида барча
етакчи полвонларнинг жаҳон ва Осиё чемпионатлари, шунингдек, Гран-При туркумига
кирувчи халқаро турнирлардаги иштирокларини сарҳисоб қилиб, кучлилар орасидан
энг зўрларни аниқлаб боради.
Рашид Қурбонов 2013 йилги мавсумда Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида ўтказилган
жаҳон чемпионатида бронза медалга, Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳрида бўлиб ўтган Осиё
чемпионати ҳамда Боку шаҳри (Озарбайжон) мезбонлик қилган "Олтин
Гран-при" туркумидаги нуфузли халқаро турнирда бош совринни қўлга киритди
ва шу тариқа эркин курашчилар ўртасида энг кўп - 21 очко жамғаришга муваффақ
бўлди.