Рани Мукержининг шахсий ҳаётида айтарли шов-шувли воқеалар
йўқ. Аммо ҳамиша унинг ҳаётида «муаммо”лар булган. Охирги маълумотларга
караганда, у Адитья Чопра билан 2014 йилда расман никоҳдан ўтади…
— Адитья билан муносабатларингиз бундан уч йил аввал ниҳоясига етган эди
шекилли?
— Тўғри, биз ўша пайтлар турмуш қуришимиз ҳақидаги
гап-сўзларга нуқта қўйгандик. Аммо муносабатларимизга эмас! Қолаверса, бу
бизнинг шахсий ишимиз. Агар ижодий ишлар бўлганда эди хаммасига ойдинлик
киритар эдик.
— Адитьянинг аввалги оиласи ва болалари сизнинг қарорингизга қандай муносабатда?
— Албатта, бу саволга берадиган жавобим кўпчилик учун
қизиқарли… Бу тақдир. Ва ҳаётда ҳамма нарса бўлиши мумкин… Адитья барча
қарорларини ўйлаб кабул қилади.
— Никоҳни нима учун 2014 йилнинг январига қолдирдингиз?
— Мени ҳам, Адини ҳам ишимиз жуда кўп. Унинг зиммасида
режиссёрлик, продюсерлик ишлари билан бирга раҳбарлик маъсулияти ҳам бор. Мен
ҳам иккита шартнома имзолаганман. Асосий сабаб шу.
— Ижодингизда аввалгидек «портлаш» йўк?
— Кино шундай санъат-ки, хамиша сени ёниб туришингга замин
яратилмайди. Баъзида тинимсиз ишлашга, баъзида тинимсиз кутишга тўғри келади…
Муҳими одамлар орасида севимли бўлиш. Севимлилик учун ҳар куни янги картинада
суратга тушиш ва шов-шувли воқеалар шарт эмас.