РАЙҲОННИ УКРАИНАЛИК ЖУРНАЛИСТЛАР ҚАЛТИС САВОЛЛАР
"ЎҚ"ИГА ТУТДИ!
Райҳон шу кунларда Украинанинг Симферополида
гастролда эканлигидан кўпчилик хабардор. Хонанда ўз Ватанида кунлари тирбанд
бўлишига қарамай, хориж гастролларига ҳам улгуришга аҳд қилди. Апрел
концертларига катта ҳозирлик кўраётган Райҳон бир онини ҳам бесамар ўтказишга
ҳаққи йўқлиги ҳақида бир неча бор бизга таъкидлади. Куни кеча қўшиқчи билан
боғландик.
-7-мартда "Шов-шувли шоу”да қатнашгач, 8-март куни
Наманганда концерт бердик. Вилоятдан келибоқ, Украинага учдик. Йўл азоби
нималигини яхши биласиз! Самимият билан кутиб олишди, чарчоқлар тарқалиб кетди!
9-март куни Симферополдаги катта гала-концертда иштирок этдим. Жамала –
украиналик юлдуз. Бошида ҳаяжонландим. Мендан кўра кўпроқ, ўзларининг
юлдузларини қадрлашса керак деган ўй бор эди. Йўқ, ҳақиқий меҳнатни ҳамма жойда
қизиқиш билан кутиб олишлари ҳақиқат экан. Шу қадар илиқ қарши олишлари
хаёлимга ҳам келмаганди. Олқишлар, гуллар, дастхатлар... Тадбир сўнгида Жамала
ҳам ижодим ҳақида фикр билдирди. Суҳбатлашиш давомида унинг очиқкўнгил аёл
эканлигига амин бўлдим. 10-мартдан телекўрсатувларга ва радиоэфирларга
таклиф этишди. Бир телешоуда таом ҳам тайёрладим. "Miz-Mizuflar» кўрсатуви
эса роса кайфиятимни бузди. Журналистларнинг бўлар-бўлмас саволлари мени
"шок”ка туширди. Сиёсий саволларга менинг қандай даҳлим бор? Ўрнимдан шарт
туриб кетмоқчи бўлдим-у, қўрқоқликка йўйишмасин дея сабр қилдим! Мен
санъаткорман, ижод одами! Саволлар жуда қалтис эди. Мана яна олдинда радиоэфир.
Шунақа гаплар.-дейди, Симферополда сафарда юрган Райҳон.
Нима бўлса ҳам, ҳаммаси яхшиликка бўлсин! Ватанга тезроқ
қайтинг, севимли куйчи!
Manba: shov-shuv.uz