Райҳон жажжи юракчаларнинг энг севимли юлдузига айланди!
ЎЗБЕК ШОУБИЗИНИНГ ЭНГ ЛАТОФАТЛИ ХОНАНДАСИ РАЙҲОН КУЙЛАГАН ҲАР БИР ЯНГИ ҚЎШИҒИ ХИТ БЎЛАДИГАН САНОҚЛИ ЮЛДУЗЛАРНИНГ ЭНГ БИРИНЧИЛАРИДАН САНАЛАДИ! "АСАЛИМ МАНИ" РАЙҲОННИНГ ЭГИЗАКЛАРИ ҚАТОРИ ДУНЁНИНГ БАРЧА БОЛАЖОНЛАРИГА СОВҒА БЎЛДИ! ЭНГ ҚИЗИҒИ, БУ ТАРОНА БОЛАЖОНЛАР ТИЛИДА КУЙЛАНАЁТГАН, ҲАММА ДАВРАДА УЛАРНИ РАҚСГА ЧОРЛАЁТГАН БИРИНЧИ ХИТ СИФАТИДА ТАРИХДА ҚОЛАДИГАН БЎЛДИ!
"АСАЛИМ МАНИ" КЛИПИ - ОНАЖОНЛАР ДИЛИДАГИ БИР ОЛАМ МЕҲРНИ ЎЗИДА МУЖАССАМ ЭТАДИ. МУЛЬТФИЛЬМГА НА ҲОЖАТ? "БОЛАЖОН" ТЕЛЕКАНАЛИ УЧУН ТАЙЁР МАҲСУЛОТ! "СОҒЛОМ БОЛА" ЙИЛИДА ЯРАТИЛГАН ЭНГ МАЗМУНЛИ, ЭНГ ҚУВНОҚ КЛИП! КЕЛАЖАГИМИЗ МЕВАЛАРИ - БОЛАЖОНЛАРГА ШОДЛИК УЛАШАДИГАН МАНА ШУНДАЙ БУТУН КЛИПЛАР ЯРАТИШДА РАЙҲОНДАН ҲАМКАСБЛАРИ ЎРНАК ОЛСА АРЗИЙДИ! Болалар дунёси ўзгача! Дунёга шодлик улашаётган жажжи юрак эгаларини оламнинг бор меҳри билан ўрагинг келади. Улар учун шоир бор шеърларини, куйчи бор қўшиғини туҳфа этса ҳам кам. Шундай қўшиқлар яраладики, унда бир олам меҳр жамланади. “Асалим мани” ана шундай вазифани уддалади. Райҳон бу қўшиқни тасодиф куйламагани учун ҳам жажжи юракчаларнинг тўридан жой эгаллади! Оналик меҳри билан суғорилган қўшиқ бешикда ётган, энди тетапоя қадам ташлаётган, боғчага бораётган жажжи кичкинтойлар дунёсига бир олам шодлик улашмоқда! Ҳатто, тўйларда ижро этилганида давра болажонларга тўлмоқда. Оналик меҳри ана шундай кучга, нурга тўла бўлади. “Асалим мани” клипи эса оммага тақдим этилган кунданоқ, энг томошабоп видеога айланди. Бу шунчаки клип эмас, меҳрга ботириб олинган видеоасар! Клипни томоша қилган борки, болаликнинг ширин онларини қўмсайди, ўз зурриёдларига улкан меҳрини янада жўшиб улашгиси келади. Таъбир жоиз бўлса, “Асалим мани” – давр, макон ва замон танламайдиган, эскирмайдиган мавзуга айланди! Қўшиқ ижрочиси эса болажонларнинг энг севимли хонандасига! “Соғлом бола” йилида энг интиқ кутилган ижод намунаси айнан шуниси бўлди десак, муболаға бўлмас! “Меҳр-муҳаббат билан” шиори остида ижод қилувчи хонанда меҳр ва муҳаббатга тўла қўшиқлар ила мухлисларини хурсанд қилишда бардавом бўлсин!