Райҳон турмушга чиққунига қадар ҳам энг шов-шувли санъаткор
бўлган, ҳозир ҳам шундай. Шов-шувлар кўпайса кўпаймоқдаки, асло тингани йўқ.
Аввал, унинг ўзидан ёши кичик йигит – Йигитали билан оила қураётганини, кейин
тўйини, сўнгра эр-хотин иштирокидаги клиплар, турмуш тарзини муҳокама қилишди.
Навбат Райҳоннинг ҳомиладор эканлигига етиб келди. Севимли хонанданинг фарзанд
кутаётганлигига шубҳа кўзи билан қараётганлар ҳам бор экан. Сайтимиз почтасига
Москвадан йўлланаётган мактубларда шу ҳақда аниқ билиб беришимиз сўралган.
Сўнгги пайтда Райҳоннинг омма олдида ҳомиладор, бахтиёр аёл сифатида кўриниш
бераётгани миш-мишлар ҳеч қандай асоссиз эканлигига яққол далил. Шундай экан,
шубҳани бир чеккага йиғиштириб, латофатли хонандага оналик бахти кўнгилдагидек
насиб этишини сўранг! 2014 йилнинг энг катта шов-шуви Райҳоннинг туғилажак чақалоғи
билан тушган фотосурати бўлса, ажабмас! Райҳонимизга ҳаётида ширин онлар абадий
бўлишини тилаб қоламиз!