ТОШКЕНТДАН 13 КИШИЛИК ИЖОДИЙ ГУРУҲ ВА КЕТМА-КЕТ ИККИ РЕЙСДА КИЛОГРАММ-КИЛОГРАММ ЮКЛАР!!!
Москва кўзёшлари билан эмас, чеҳрасини очиб кутиб олди! 16-август куни Домодедова халқаро аэрапортига қўнган Ўзбекистон ҳаво йўллари учоғи Россия пойтахтида мухлислар илҳақ кутаётган юлдуз ва унинг ижодий гуруҳини соғ-саломат манзилга олиб келди. Бир қучоқ оппоқ атиргуллар билан қарши олинган Райҳон меҳмонхонани ҳам унутиб, дарҳол Аквамарин Цирки томон йўл бошлашларини илтимос қилди. Концерт репетициясига нисбатан ошиқиш, ҳаммасини идеал даражада ўтишини истаган хонанда зални обдон кўздан кечирди. Чироқчилар, фаввора усталари билан учрашиб ўз фикрларини билдирди. Акроботларга йўл-йўриқ кўрсатди. Хонанданинг яқин маслакдошига айланган сингли Насибахон эса ўз опасидан маслаҳатларини аямади. Мусиқачилар, раққосалар... ҳамма ўз иши билан овора. Том маънода катта концертга, Москвада Райҳоннинг илк шоусига ҳар бир иштирокчи ўз ҳиссасини сидқидилдан қўшиш ҳаракатида эканлиги эса қувонарли. Энг шов-шувлиси эса, Райҳон ва раққосаларга керак бўладиган янги услубдаги либосларга тўла юк сумкалари тинимсиз югур-югурлар орқали кечқурунги рейсда яна Москвага етказилгани бўлди! Ўз ишига фидойи хонанда шоунинг ҳар бир деталига алоҳида меҳр билан ёндошмоқда. Хуллас, 17-августда 2 та концерт! Олдинда минглаб мухлислар соғинчи ва ишончини оқлашдек масъулият турибди. Шундай экан, жума кунида яхши ният ила режалаштирилган концертларга хайрли ва омадли ўтишини истаб қоламиз. Мухлисларинг сен билан Райҳон!
hamaga salom menham maskvadaman,Rayhona sizga omad konsertingiz chiroyli o'tishiga tilakdoshman.vaqt topsak albatta konsertingizga boramiz.Taxiatash shahriga allangali salom