Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » SHOU-BIZNES HABARLARI

РАЙҲОН: "ФАРЗАНДИМ ЙИГИТАЛИГА ЎХШАШИНИ ХОҲЛАРДИМ!"

ЙИГИТАЛИНИНГ ОНАСИ, ЯЪНИ БЎЛАЖАК ҚАЙНОНАМ БИЛАН ТЕЗ ТИЛТОПИШДИК.

Пойтахтимиздаги "Patrick`s irish pub”да Райҳоннинг қизлик давридаги сўнгги интервьюси бўлиб ўтди. Хонанда журналистларни қизиқтирган "енгилу оғир” – барча саволларига жавоб берди.

- Илк саволим.Бугунги пресс-конференцияга Йигитали нега ташриф буюрмади?
- У ҳам келиши керакмиди? Мен бу ҳақида ўйламабман. Бугун саволлар факат менга ва ижодимга тегишли бўлади деган ўйда уни таклиф килмабман. Лекин унга саволларингиз бўлса унинг қўл телефонини беришим ва сиз у билан суҳбат қилишингиз мумкин.
- Албатта у билан ҳам боғланамиз.Сир эмаски, Йигитали 1990 йилда 16 - июнда туғилган.Сиз эса 1978 – йил, 16 – сенябрда. Ораларингиздаги ёшда 12 йил фарқ бор. Бу фарқ сизни ўйлантирмаяптими?
- Ҳа, бошида бу мени ўйлантирди ва таажжубга ҳам солди. Лекин уни чин кўнгилдан ва самимий айтилган сўзлари унга ишонишимга сабаб бўлди.
- У сизни қандай ишонтирди?
- У менга ҳаётий ва ҳеч ким инкор килолмайдиган мисолни келтирди яъни пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в. ҳам илк никоҳларида ўзидан 15 ёш катта аёлга уйланганлигини айтди. Бундай мисолдан сўнг кўнглимда ҳеч қандай иккиланиш қолмади.
- Севги тарихингиз қандай бошланди?
-  "Самодан" клипимни суратга олиш жараёни бошланган пайтда яқинларимдан бири айнан уни бош ролга таклиф қилишимиз кераклигини айтиб фикрида қатъий туриб олди. Аввалига қаршилик қилишимга қарамасдан кейинчалик рози бўлдим. Шу клипимга таклиф қилганимиздан сўнг у билан илк бор учрашдик ва илк кўришдаёқ, илк туйғуларни ва илоҳий боғлиқликни ҳис қилдик. Қайсидир маъдода буни бир кўришдаги муҳаббат десак менимча муболаға бўлмайди.
- Эни клипларингизда бош ролда фақат Йигитали ўйнаса керак? Бошқа санъаткорларнинг клипида рол ўйнашига қаршилик қилсангиз керак?
- Албатта шундай бўлади (кулади). Мен уни ва у мени рашк қиламиз. Лекин бу санъат, унда ижод қилиш керак. Ҳаммасини вақт кўрсатади.
- Тўй таклифномаларингиз ноодий ва тубдан фарқ қилади.Уларни ким танлади?
- Нимани назарда тутаётганингизни тушундим.Таклифномадаги кўзмунчоқ туморни назарда тутяпсиз. Албатта бу ғоя мендан чиқди.Таклифномани ўзини эса биргаликда танладик.
- Нега айнан тўй санасини 16 - ноябрга белгиладингизлар? 16-июн Йититалини тугилган куни. 16-сентябр сизнинг тугилган кунингиз. Сабаб шундами?
- Ҳа қайсидир маънода шундай деса ҳам бўлади. Шу ҳақида ўйлаб кўриб ушбу санани маъқул топдик.16-сана бизнинг оилавий санамизга айланиб қолди.
- Келаси йилнинг 16 - саналаридан яна бири оилавий санангизга айланишини Яратгандан сўраб қоламиз. Келаси йилнинг 16-саналаридан бирида Аллоҳ оилангизни фарзанд билан бойитсин.Фарзандларингизни кўпроқ кимга ўхшашини хоҳлар эдингиз?
- Самимий тилагингиз учун чин кўнгилдан ташаккур. Яратгандан биз ҳам сураймиз. Албатта менга эмас, Йигиталига ўхшашини хоҳлардим. Чунки, у оғир, босиқ, мен эса ҳиссиётларга берилувчанман. Ҳиссиётларга берилсам, у мени тинчлантиради. Мендан маслаҳатларини аямайди.
- Ушбу бахтли кунларингизни волидаи муҳтарамангиз орзиқиб кутган эди. Лекин афсус унга бу кунларни кўриш насиб этмади. Онангиз ҳаёт бўлганида унга қалбингиз тубида қолиб кетган қайси гапларингизни айтган бўлар эдингиз?
- Онамга келсак ( порлаб турган кўзларига ним ёш югуради) ҳақиқатдан ҳам онам ушбу кунларимда ёнимда бўлишини истардим. Онамни йўқотганим менга кучли зарба бўлди. Лекин мен бу зарбага дош бера олдим, демакки бошқаларини ҳам кўтара оламан. Онамга айтмоқчи бўлган гапларимни барчасини айтишга улгурдим. Ота-онаси ҳаёт инсонларга ўтинчим уларни ғанимат билинг ва қалбингиздаги айтолмай қолаётган гапларингизни айтишка улгуринг ва ғафлатда қолманг.
- Йитигалининг онаси билан танишдингизми ва у билан тил топиша олдингизми?
- Ҳа, оиласи билан танишдик ва ойижоним билан тез тил топишдик.Ундаги беғуборлик ва самимийлик тез тил топишишимизга сабаб бўлди. Қайсидир маънода онамсиз ўксиб ва ҳувиллаб қолган қалбимни тўлдириб, қалбимга қуёш каби ёруғлик олиб кириб, онам ўрнини боса олдилар.
- Билишимча, "Она" деб номланган қўшиқ ёздингиз ва унга клип ҳам суратга олдингиз? Нега уни халққа намойиш қилмаяпсиз?
- Ҳа, shov-shuv.uz ҳар доимгидек ҳамма нарсадан хабардор (кулади).Тўғри қўшиқ ёздик ва клип ҳам суратга олдик. Намойиш этмаётганимизга сабаб мен клип премьерасини айнан онамнинг туғилган кунларига, яъни 26-ноябрда бўлишини режалаштирганман.
- Москвада shov-shuv.uz яккахон концертингизни ташкил этди.Ушбу концертдан тасуротларингиз?
- Ҳа, бу ажобий концерт бўлди. Бунинг учун shov-shuv.uz & shov-shuv.tv ижодкорларига миннатдорчилик билдираман. Концертга келсак, қўшиқларга жўр бўлиб рақсга тушган фавворалар мени ҳайратга солди.
- Никоҳ маросимингиз ОАВда ёритиладими? Кириш қатъий равишда, таклифнома асосида амалга ошириладими?
- ОАВда қайсидир маънода ёритилди.Тўйдан кейин фотосуратларни ўзимиз танлаб мухлисларимизга тақдим этамиз. Кириш албатта таклифнома асосида бўлади. Чунки бир санъаткоримизни тўйида бўлганимизда юзага келган тартибсизлик кўпчиллика ёқмади. Нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида шундай интизомга қарор қилдик.
- Қайси никоҳ тўйини назарда тутаётганингизни тушундим. Никоҳ маросимидаги "Никоҳ рақс"ингизга тайёрланаяпсизларми?
- Ҳа, албатта. Бунга таёёргарлик кўряпмиз. Қолаверса, сюрпризларимиз ҳам бор. Тўйга ташриф буюрганларга манзур бўлади деган умиддамиз.

- Ҳозирда никоҳ маросида қўшиқ куйлаш урфга айланиб бораяпти.Сизлар ҳам ушбу маросимда қўшиқ куйлайсизларми?
- Ростдан ҳам урфга айланиб боряптими? Биз бу ҳақида ўйлаб кўрмабмиз. Лекин юқорида айтиб ўтганимдек сюрпризларимиз кўп.
- Йигитали билан дуэт ижро этиш ниятингиз борми?
- Рости бу ҳақида ўйлаб кўрмабмиз. Лекин ғоянгиз менга маъқул. Насиб қилса ижро қиламиз.
- Асал ойингиз учун бирон мамлакатга саёҳатни мўлжалладингизларми? 
- Туйнинг эртаси куниёқ Пхукет оролига жўнаб кетамиз. Бир ҳафталик танаффусдан сўнг қайтиб келиб яна ижодда давом этамиз.
- Тўйдан сунг яна бир бор пресс-конференция ўтказасизми? Келин бўлган Райҳоннинг қарашлари жуда қизиқда!
- Бу таклифингиз хам яхши. Албатта инобатга оламиз.
-Океандек чексиз муҳаббат ва коинотдек бепоён бахт тилайман.

-Чексиз миннатдорчилик билдираман. Висол оқшомимда барча меҳмонларим қаторида сизларни ҳам кутиб қоламан.



Категория: SHOU-BIZNES HABARLARI
Просмотров: 8596 | Рейтинг: 1| Рейтинг: Rayhon
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 23:21
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное