РАҲМАТУЛЛАЕВ 1-ИЮНГА БИР ЭМАС, ИККИТА СОВҒА ТАЙЁРЛАДИ!
Улуғбек Раҳматуллаев 1-июн "Халқаро болаларни ҳимоя қилиш” куни муносабати билан иккита совға тайёрлади. Биринчиси, келажаги порлоқ истеъдод соҳиибаси, 9 ёшли Дилдора Азимова билан "Ака-сингил” дуэти бўлса, иккинчиси, дунё кинематографиясида катта шов-шувларга сабабчи бўлган "Ўйинчоқлар тарихи 3” мультфилмида энг қизиқарли қаҳрамонлардан бирига овоз берди. Совғалар юртимиздаги барча болажонларни хурсанд қилишига умид қилиб қоламиз!