Меню
Поиск
Фотоалбом
Сундтреки
. IRIS-soundtreck [New 2012]
. Shamollar Mamlakati - soundtreck 2 (korea)
. Ziyoda-Super Qaynona [soundtreck]
. Saroy Javohiri-Soundtreck6
. Samomiy Ishq-soundtreck
. Hayot Sinovlari - Gulim
. Qaqnus - Destiny (korea)
. Muhabbat tafti - Rabba Ve
. O'zga Sayyoralik Mahbubim - Promise
. Ishdagi Ishq - Моей душе покоя нет
. Tabib-soundtreck (koreya)
. Shamollar Mamlakati - soundtreck love (korea)
. Muxabbat va Extiros - soundtreck (Offical)
. Vorislar - Loves Moment (serial korea)
. Yoz Ifori - Soundtreck
Главная » Файлы » SHOU-BIZNES HABARLARI

Бундан "баттар" машҳур бўл ёки Улуғбекни қўрқитган мухлис!

Машҳурлар ҳаёти қизиқ воқеалар, кутилмаган учрашувлар, тасодифий вазиятлар-у, қизиқарли ҳолатларга жуда бой.  Куни кеча "Ниҳол” мукофоти совриндори Улуғбек Раҳматуллаев ҳаётида рўй берган қизиқ воқеалардан бирини айтиб қолди.

 Касбимиз тақозоси билан бир кунда бир нечта тўйларда қатнашишимизга тўғри келади. Яқинда пойтахтдаги бир  тўйхонага йўлимиз тушди. Кириб боришимиз билан бизни тўй эгалари яхши кайфият билан қарши олишди-ю, бир ҳолат кўнглимни хижил қила бошлади. Мендан 15-20 ёш катта бир одам маст ҳолатда атрофимда айланаверди. Нимагалигини билмасдан ҳайрон эдим. Ҳалиги одам менга шунчалик ўқрайиб қарардики, гўё мен еб у қуруқ қолгандек. Ва ниҳоят қўшиқ куйлаш навбати менга тегди. Тўйхонадаги ёшу қари оёққа туриб, шўх қўшиқларимга рақс туша бошлади. Лекин ҳалиги одам қошини чимирганча у ёқдан-бу ёққа ўтишни канда қилмасди. Қўшиқ куйлаяпман-у, ҳозир бирор нарса бўлмаса эди, деган фикр хаёлимни чўлғаб олди. Созандаларим, ёнимдаги маъмуримни аввалдан огоҳлантириб, хушёрроқ бўлиб туришларини илтимос қилдим.


— Анави одамни танимайсизларми?

Ҳамма бир-бирига қарайди

— Ҳушёрроқ бўлиб туринглар, бизда алами борми дейман.

— Балки тўй эгаларидан биридир.

— Билмадим, унақага ўхшамаяпти. 400-500 кишининг олдида жанжаллашиб ўтирмай-да, — дедим.

Бир зумда муздек терга ҳам ботдим. Ахир маст одамдан ҳар нарсани кутса бўлади-да. Тўртинчи қўшиғим ниҳоясига етиб "Бемор” қўшиғини куйлашни бошлаганимда хаёлга берилиб қолибман-у, ҳалиги кишини кўздан йўқотиб қўйибман. Атрофга аланглаб роса қидирдим. Бир вақт қарасам, ўша менга кўзини лўқ қилиб турган киши, одамлар орасида ўйнаб юрибди. Юзимдаги хавотирлик аломатини табассум эгаллади. "Э, хайрият-ей, бу одам "Бемор”ни айтмаётганимга жаҳл қилаётган эканда”, деб ўзимни қўлга олдим. Бешинчи қўшиғимни ҳам амал-тақал охирига етказиб, кўчага отилдим. Энди машинам томонга югуриб кетаётган эдим, бояги одам ортимдан "Улуғбек, Улуғбе-е-ек”, деб бақириб қолса бўладими? Бояги хурсандчиликдан энди асар ҳам қолмади. У киши ёнимга яқинлашгани сари юрагим така-пука бўлиб кетарди.


"Нима бўлишидан қатъи назар вазиятни ижобий ҳал қилишим керак”, — дердим ўзимга-ўзим. Маст одам ёнимга етиб келди.

— Ака тинчликми, шошиб тургандим, — дедим гапни қисқа қилишга уриниб.

— Баракалла, ўғил бола. Бундан ҳам баттар машҳур бўлиб кетинг.

Аслида бу киши мени ашаддий мухлисларимдан бири экан. Қўлимни маҳкам сиқиб, ҳалиги гапни айтганида кулгидан ўзимни тийиб туролмадим.

— Ака сиз ҳам, бугунги тўй ҳам менинг хотирамда умрбод сақланиб қолади. Бундан баттар машҳурлик қанақа бўлади билмадим-у, менга бугунгиси ҳам бўлаверади, —  деб хайрлашдим.

 Manba:darakchi.uz



Категория: SHOU-BIZNES HABARLARI
Просмотров: 6667 | Рейтинг: 0| Рейтинг: Ulug'bek Rahmatullaev
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 12:39
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное