Америкада бошланган суперкубок учун фақат ёрқин шоулар ва
янги кинотрейлерларнинг премьерасинигина эмас, балки антиқа реклама роликларини
ҳам тайёрлашмоқда. Масалан, хандон писта ишлаб чиқарувчилар Жанубий Кореянинг
машҳур рэпер Psy ўзининг гангам-стайлига каттакон хандон писталар билан рақс
тушишга таклиф этишди.
Бу ролик Psyнинг хитига пародия бўлди, қизиғи, ижрочининг ўзи юмор ҳиссига эга
бўлиб, бундай лойиҳаларда қатнашмоқда. Роликда Psy каттакон хандон писталарни
чақади ва улар гангам-стайлга рақс туша бошлайди. "Psy шундай қилганда,
ҳаммамиз очилиб кетамиз”, – дейилади роликда.