Унинг клипини миллиард киши интернет орқали томоша қилди.
Жанубий Кореялик рэпер PSYнинг «GangnamStyle» қўшиғига
олинган клип You Tube видеохостинг тарихидаги энг машҳур видеомаҳсулотга
айланди. Бугунга келиб томоша қилганларнинг сони бир миллиарддан оштиб
кетган.
Бундан ташқари, «GangnamStyle» қўшиғига ишланган клип энг
кўп «like» тўплаган видео ҳам бўлди, айнан мана шу жиҳат унинг Гиннес Рекордлар
китобига киришига сабаб бўлди. Клип You Tube видео хостингида шу йилнинг
15 июлида пайдо бўлган эди. Ноябрга келиб, у тармоқда энг кўп томоша
қилинган клип бўлди. Аввал мазкур рекорд Жастин Бибернинг «Baby» таронасига
тегишли эди. Клипнинг катта шуҳрат қозонгач, уни пародия қилгувчилар ҳам
пайдо бўла бошлади. Масалан, клипда ижро этилган рақсни жуда кўп машҳур кишилар
такрорлаб кўришди. Улар орасида қўшиқчи Мадонна ва БМТ бош котиби Пан Ги
Мун ҳам бор. Эслатиб ўтамиз бундан бир неча кун муқаддам айнан ана шу рақсни
ижро этиб, юрак
ҳуружига учраган 46 ёшли Британиялик Имонн Килбрайд тунги клубда вафот
этганди.