Яқин кунлардан бошлаб UZPAYNET тўлов тизими тўловларни 500
сўм яхлитлигида қабул қила бошлади.
MobInfo.uz сайтининг бир нечта UZPAYNET тўлов тизими
операторларига таяниб берган маълумотларига қараганда, авваллари абонентлардан
500 сўмдан бошлаб исталган сумма қабул қилинган бўлса, эндиликда фақат 500 сўм
яхлитлигидаги пуллар қабул қилинмоқда. Масалан, энди мижозлардан 800 ёки 1200
сўм миқдоридаги пуллар қабул қилинмаяпти, тўланаётган пул фақат 1000 ёки 1500
сўмга яхлитланган бўлиши керак.
Операторларнинг сўзларига қараганда, мазкур янгилик бир ой
олдин UZPAYNETда янги биллинг тизими жорий қилингани билан боғлиқ. Унга кўра
абонент ҳисобига йирик сумма киритмаган тақдирида (масалан, 1600 сўм), тизим
хато деб қабул қилиб, тўловни қабул қилмаяпти.
MobInfo.uz интернет нашри бу борада UZPAYNET компанияси
ҳодимларининг шарҳини билишга уриниб кўрди. Компания call-марказидан берилган
маълумотларга қараганда, UZPAYNET компанияси томонидан агентларга "яхлит
бўлмаган” тўловларни қабул қилиш бўйича 50 та тўловгача чеклов ўрнатилган.
Ундан ортиғи фақат яхлит пулларда қабул қилинади. Компания call-маркази операторларининг
айтишарича, бу мижозлар илтимосига кўра агентларнинг ортиқча пул ушлаб
қола олмасликлари мақсадида жорий қилинган.
Эслатиб ўтамиз, UZPAYNET Ўзбекистонда ягона электрон
тўловлар тизими ҳисобланади. UZPAYNET тўловлар қабул қилиш нуқталари мамлакатимизда
25 мингдан ортиқ бўлиб, улар томонидан ҳар куни 2 млн. тўлов амалга оширилади.
Manba:Darakchi.uz