Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков "Ёшлар”
телеканалидаги "Имкон-шоу” телекўрсатуви ижодий гуруҳи вакили томонидан
ғоя ўрилигида айбланди. Бу ҳақда Sayyod.com хабар қолдирган.
"Бизнинг ғоямизга асосан олдиндантайёрланмаган ҳолда Назарбековга "Сарсон”
мусиқасига "Ажаб-ажаб” қўшиғи матни тушириб куйлаш шарти берилган эди.
Малика Эгамбердиевага эса "Ажаб-ажаб” қўшиғи мусиқасига Озодбекқўшиғи
матни”, – дейди кўрсатув вакили.
Кўрсатув ходими 20 декабр куни "Эътироф-2013” маросими ҳақидаги репортажни
кўриб, ҳайрон қолган. "Қандай қилиб бизнинг ғоямизни берухсат қўллаш
мумкин?”, – дейди кўрсатув вакили. Кўрсатув ижодкорининг қайд этишича,
улар ушбу ғояни "Эътироф-2013”га тақдим этишмаган, балки бу
Озодбек Назарбеков томонидан берухсат амалга оширилган.
Sayyod’com нашрининг ёзишича, "Эътироф-2013” да Ўзбекистон халқ артистлари
Озодбек Назарбеков ва Гулсанам Мамазоитова бир-бирларининг қўшиқларини мусиқа
ва матнларини алмаштирган ҳолда куйлашган. "Ёшлар» телеканалидаги
кўрсатув вакилининг қайд этишича, Озодбек Назарбековнинг бу ишидан
"Имкон-шоу” ижодий жамоаси қаттиқ ранжиган.