23-ёшли Британия фуқароси Керри Доудсвел жуда камдан-кам ҳолларда учрайдиган хасталикдан азият чекади. Ҳар гал тўйиб овқатланганида қорни худди тўққиз ойлик ҳомиласи бор аёлникидек шишиб кетади Шу боис, у ҳар доим ўзи билан икки хил андозадаги кийим олиб юришга мажбур. Унинг шкафида доимо икки хил ўлчамдаги либослар бўлади. Улардан бирини овқатланишдан олдин, иккинчисини эса кейин кияди, дея маълумот беради day.az.
Керрининг эътироф этишича, ҳар бир тамаддидан сўнг одамларга ўзининг ҳомиладор эмаслигини тушунтириш жонига тегиб кетган. Қизиғи, қиз бир бўлак пирог еса, қорни сезиларли даражада катталашиб кетади ва бир неча соат давомида шу кўринишда қолади. Шифокорлар қизнинг касаллиги аллергик характерга эга, деган фикрни тамомила рад этишди. Уларнинг фикрича, қорин фақат нотўғри овқатланиш ва ортиқча газларнинг йиғилиб қолиши натижасида шишиб кетиши мумкин.