Сўнгги пайтларда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳосила
Раҳимованинг ижоди кун сайин ривожланиб бормоқда. Хонанданинг кетма-кет эфирга
узатилаётган янги клиплари сўзимизнинг яққол исботи бўла олади.
Бундан ташқари, сўнгги вақтларда хонанданинг анча ёшариб
бораётганига ҳам гувоҳ бўляпмиз. Бунинг сабабларидан бири — хонанданинг
ёшаришнинг замонавий усулларидан фойдаланишида бўлса керак. Ҳосила Раҳимова
сўнгги пайтларда "ботокс”дан фойдаланмоқда деб эшитдик.
Бу мавзуга ойдинлик киритиш мақсадида хонанданинг ўзи билан боғланишга қанчалик
ҳаракат қилмайлик, унинг ёрдамчиси хонанда бу мавзуда гапирмайди, деб жавоб
берди. Майли, нима ҳам дердик. Ҳосила Раҳимовага ўз гўзаллигига доим шундай
эътиборли бўлиб юришини тилаб қоламиз холос.