Май ойида Miss Asia Pacific World танловида ғолиб бўлган ва ташкилотчилар талабини бажармагани сабабли ушбу мукофотдан айрилган, 18 ёшли Мьянмалик Май Мьят Нуо баҳоси 100 минг АҚШ долларига тенг бўлган тожни олиб, ғойиб бўлди.
Ҳозир қиз қаерда эканлиги номаълумлигича қолмоқда. Ташкилотчилар Осиё гўзали танловида ғолиб бўлган иштирокчига хайрия ишлари билан шуғулланиш шартини қўйишган, аммо, Нуо шартларни бажармаган ва унинг танловдаги ғалабаси бекор қилинган. Ушбу хабарни эшитган Мьят Нуо тожни олиб, Сеулдан қочиб кетган. Ташкилотчилар қиздан расман кечирим сўрашини ва тожни қайтаришни талаб қилишмоқда