Олимпиада ўйинлари тарихида Артур Таймазов 4 маротаба
иштирок этиб, 1 та кумуш, 3 та олин медалга сазавор бўлди! 33 ёшли
спортчимиз 16 йил давомида ўзининг ватанпарварлиги ва шижоати билан юксак
марраларни қўлга киритди.
Лондонда ўтаётган XXX Олимпиада Ўйинларида эркин кураш
бўйича 120 кг вазнда мутлақ ғолиб бўлиб, сўнган умидларимизни янада
жонлантирди. У олтин медални қўлга киритди! (Хурсандчилигидан энг яқин
маслакдоши Салим Абдувалиевни ҳам қучоқлаб, кўтариб даврани айланди!) Ватанимиз
мадҳияси янгради! Минглаб юртдошларимиз кўзида ғолиб айтгани каби ҳақиқатан ҳам
қувонч кўзёшлари оққанига шубҳа йўқ!
Сен билан фахрланамиз, Таймазов! Ўзбек ёшларига ўрнак
бўлаётган, халқнинг шуҳратини яна кўкка кўтарган мардлар марди! Мана, лаҳзалар
ўтмай, ҳаммамиз бир-биримизни табриклашга ўтиб кетдик: "Артур олтин олди!
Табриклайман!”...Мустақиллигимизнинг 21-йиллиги арафасида байрамга байрам
улашганинг учун ҳам ташаккур, ўзбек чемпиони!
Энди умидларимиз яна порлаб, қалбимизда кўтаринкилик жўш
урди: ҳисобимизда битта олтин учта бронза медалимиз бор! Урррреее!