Ли исмли киши иккинчи қават ойнасидан тушиб кетган бир ёшли болани ушлаб қолди,
деб ёзади The Daily Mail нашри.
Дераза токчасида болани кўрган кўчадаги кишилар уни тўхтатиш учун уйга отланишди.
Ли ва у қатори бошқа айрим кишилар уни ушлаб олиш учун ойна тагида қолишди. Ли
ҳавотир билан болага қараб, уни тушишини кутди. Ёғаётган ёмғирга қарамай, Ли
болани ушлаб олишни уддалади ва уни ўлимдан сақлаб қолди. Бола қандай қилиб бу
аҳволга тушгани ҳақида маълумот берилмаган.