“Қойилмақом тўртлик” янги талқинда суратга олинади
20th Century Fox компанияси "Қойилмақом тўртлик” фильмининг янги талқинда суратга олади. Фильмга бу гал Жошуа Транка режиссёрлик қилади.
Ушбу фильмнинг икки қисми 2005 ва 2007 йилларда Тим Стори томонидан суратга олинган эди. Фильмда бош ролларни Йоан Гриффит, Жессика Альба, Крис Эванс ва Майкл Чиклислар ижро этишган.
Навбатдаги "Қойилмақом тўртлик” мазкур фильмларнинг асло давоми бўлмайди. У бутунлай янги талқинда яратилади. Янги фильмда тўртлик қаҳрамонларини ҳам бутунлай янги актёрлар ижро этишади. Уларнинг номлари ҳали маълум қилинмаяпти.
Жошуа Транканинг сўнгги режиссёрлик иши 2012 йилда прокатларга чиққан "Йилнома” фильми ҳисобланади. Мазкур фильмнинг касса йиғимлари 126 миллион АҚШ долларини ташкил қилган, фильмнинг бюджети эса 12 миллиондоллар эди.