Рамазон ойида кўпчилик санъаткорларимиз бироз ижодий
танаффусга чиқиб бўш вақтларини оила даврасида ўтказишлари ёки чет эл саёҳатига
йўл олишлари ҳеч кимга сир эмас.
Бироқ Ниҳол мукофоти совриндорлари Ойбек ва Нигора ёзнинг қоқ чилласида мазза
қилиб дам олишни эмас, балки жавлон уриб меҳнат қилишни афзал билишди.
Яқиндагина ўзида ёзнинг қайноқ ҳарорати акс этган Оташингда
ёқ номли қўшиқни мухлислар эътиборига ҳавола этган хонандалар куни кеча мазкур
қўшиққа клип суратга олдиришди.
Суратга олиш майдончасига ташриф буюрганимизда устма уст тахланган юк
ташийдиган контейнерларни кўриб очиғи вахима босди. Аммо маҳоратли режиссёр
Бекзод Ғуломов улардан декорация сифатида фойдаланаётган экан. Клипни суратга
олиш ишлари айнан шу контейнерлар атрофида бўлиб ўтди.
Таъбир жоиз бўлса мазкур клип Ойбек ва Нигоранинг ижодида туб бурилиш ясайди.
Клипни яратишда голивуд йўналишидан фойдаланилаётганини пайқаш қийин эмас.
Кундузи соат 12:00 дан бошланган суратга олиш ишлари тунги 4:00 га қадар давом
этди. Унда жами 100 га яқин киши иштирок этди.
Бир-биридан қизиқ рақслар, оловли сахналар, машиналарнинг Форсаж фильмдагидек
ҳаракатлари томошабинга янада завқ бериб беихтиёр уни рақсга тушишга мажбур
қилади.
Дарвоқе клип сюжетига кўра Ойбек Нигора билан жанжаллашади ва уни учрашувга
чақиради. Учрашувга чақириш усули ҳам ўзгача. Яъни Ойбек йўлда учраган
кишиларга ва турли буюмларга (стрелка) кўрсаткич белгисини қўйиб кетади. Ҳатто
ҚВЗ терма жамоаси вакили Аҳмад мазкур клип учун бошига кўрсаткич белгиси
тасвирини туширишга мажбур бўлди. Хуллас клип тез орада ТВ орқали намойиш
этилади.