Норвегиянинг машҳур "Ylvis” дуэти 3 сентябрь куни "YouTube” сервисига "The Fox" клипини жойлаштирди. Ҳозир бу клипни янги "Gangnam Style" деб аташмоқда.
Бир ҳафта ичида видео 14 миллион марта томоша қилинган. Қўшиқда хонандалар тўрт дақиқа давомида тулки қандай товушлар чиқариши борасида баҳслашади.
Ролик махсус "Бугун кечқурун Илвислар билан" шоуси учун суратга олинган. Ушбу дастурни Берген шаҳрилик ака-ука Вегард ва Борд Ильвисокерлар олиб боради. Видеони Бейонсе ва Рианна учун клиплар суратга олган продюсерлик компанияси ишлаб чиқарган.
Ака-укаларнинг сўзларига кўра, улар "ҳеч қандай маънили нарса қилмасдан, хит яратишга қарор қилган”. "Бундай овоз ёзиш компанияси билан бирор жиддий қўшиқни ёза олмасдик, аммо биз комиклармиз, юмористик шоулар билан шуғулланамиз. Тулки қандай товушларни чиқариши ҳақидаги ғоя бизда анчадан буён бор эди, чунки буни ҳеч ким билмайди-да”, - дейди улар "Billboard” журналига берган интервьюсида.