Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » DUNYO va JAXON XABARLARI

Нигерияда Эбола тарқалиши тўхтади

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан Нигерияда Эбола вирусининг тарқалиши тўхтаганлиги эълон қилинди, дея хабар беради Reuters.
“Нигерия энди Эболадан озод. Бу ростмана муваффақият. Демак, вирус устидан ғалаба қилиш мумкинлигини кўряпмиз. Ҳозирча, битта жангда ғолиб бўлдик”, - дейди Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакили руи Гама Ваз Нигерия пойтахти Абуджада ўтказилган матбуот анжуманида.
Агентликнинг маълумотига кўра, мамлакатда охирги марта вирус билан зарарланиш ҳолати олти ҳафта олдин, яъни 5 сентябр куни кузатилган. Бошқа бундай ҳолат юзасидан хабар берилмаган. Соғлиқни сақлаш ташкилотининг қоидаларига кўра ,агар 42 кун ичида Эбола тарқалиши ҳақида маълумот берилмаса, демак тарқалиш тўхтатилган деб ҳисобланади.
17 октябр куни ташкилот томонидан Сенегал вируснинг тарқалиши тўхтаган биринчи давлат сифатида эълон қилинган эди. Бу ерда охирги зарарланиш 29 август куни кузатилган.
Айни пайтда ушбу вирусдан 9216 киши зарар кўрган ва уларнинг 4555 нафари ҳалок бўлган.


Категория: DUNYO va JAXON XABARLARI
Просмотров: 3609 | Комментарии: 1 | Рейтинг: 2| Рейтинг: Эбола
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 1
aysberg Эбола вируси - бу шунчаки уйин эди, этиборингиз учун рахмат!
Like | 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 16:37
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное