Америкада кузатилаётган совуқ ҳаво дунёдаги энг катта
шаршараларидан бири бўлган Ниагара шаршарасини музлаб қолишига олиб келди. Бу
шаршаранинг 100 йил ичидаги илк бор музлаб қолишидир.
-40 даражали ҳаво ҳарорати Ниагара шаршарасини музлатди. НТВнинг хабарига кўра,
Ниагара сўнгги бор 1848 ва 1912 йилларда музлаган. Эслатиб ўтамиз, совуқ ҳаво АҚШ иқтисодиётига $5 млрд зарар етказди ва 20
кишининг ҳаётига зомин бўлди.