Халқ артисти жумладан, Ҳувайдо ғазали, Алишер
Расулов мусиқаси билан куйланган "Арзимни айтдим" қўшиғи ва
Камолиддин Содиқхўжаев матнига Ноуфал Муҳаммедов мусиқа басталаган, Азиз
Холмуродов эса мусиқий сайқал берган "Қалдирғоч" номли таронани тез
орада янги талқинда тинглашимиз мумкин. Бундан ташқари, Насиба Абдуллаева
марҳум санъаткор Муҳриддин Холиқовнинг "Лайлим" таронасини ҳам қайта
куйлади.
Насиба Абдуллаеванинг қўшиқларини соғинган мухлислар яқин
кунларда унинг сайқалланган, янгича талқиндаги қўшиқларидан баҳраманд бўлишлари
мумкин.