Муниса Ризаеванинг 3 кунлик концерт дастури қандай бўлгани кўпчиликка қизиқ албатта. Дастурнинг илк куни таъсуротлар билан бўлишгандик. Албатта, чиройли декорация, сахна безаклари, ёрқин чироқлар ва хақиқий мухлислар. Сахнада эса қанчалар профессионал , 100% жонли этишга ишончи комил бўлмасин барибир хаяжон босаётгани билинаётган сахнанинг маликаси Муниса.
Хаттоки концертга ташриф буюрган санъаткорлар ҳам хонанданинг концерти мана шунақанги жушқинлик ва юқори кайфиятда ўтишига ишонган эдик аммо биз кутгандан ҳам янада аълороқ ўтди, биз Мунисани илк яккахон концерт дастури билан муборакбод этамиз деган гапларни айтишди.
Концертга ташриф буюрган таниқли меҳмонлардан Озодбек Назарбеков, Шахзода, Райхон, Асал Шодиева, Каниза, Масрур Усмонов, Халима, Жахонгир Позилжонов, Дилсуз, актерлар Шахзода Мухаммедова, Адиз Ражабов, Шохруххонларни кўрдик. Албатта улар томонидан чиройли гулдасталар тақдим этилди.
Мунисани қувончли кунида уни қўллаб қувватлаш учун, табриклаш учун дўсти Жасур Гаипов хам ташриф буюриб кутилмаганда жудаям ажойиб, бошқалардан ўзгача бўлган гулдаста ва катта айиқчани унга совға қилди.
Хуллас, қисқа қилиб айтганда Муниса ҳаммасини уддалади... Бунга эса шубхамиз ҳам йўқ эди. Концерт кутилгандан ҳам аъло ўтди.
Концерт олди Муниса билан суҳбатлашганимизда у “Насиб бўлса, концертни яхши ўтказиб олганимдан кейин мазза қилиб дам оламан. Чунки концерт қилиш осон иш эмас экан. Жуда чарчадим...” деган эди. Бугун у ўзи айтгандек яхши кайфият билан сафарга отланган.