Россиянинг МТС уяли алоқа оператори Ўзбекистон ҳукумати
билан мамлакатда ўз фаолиятини яна тиклаш тўғрисида деярли келишиб олди.
Бундан ташқари МТС маҳаллий компания улушидан Ўзбекистонга ҳам бериши мумкин.
РИА агентлигининг хабар қилишича, бу ҳақда МТСни назорат қилувчи Система
компанияси раҳбари ва эгаси Владимир Евтушенков журналистларга маълум
қилган.
"Биз барча келишувларга эришдик, фақатгина амалга оширса бўладиган яна битта
шарт қолди. Улар қайтишимизни жуда ҳам исташмоқда. Келиша олсак, шу йили
қайтамиз,-дейди Евтушенков.
Эслатиб ўтамиз, 2012 йилнинг июль ойида МТСнинг Ўзбекистондаги шўъбаси
Уздунробита операторининг лицензияси қайтариб олинган эди. Ўшанда
компанияга 600 млн АҚШ доллар миқдорида даъволар қўйилган, оператор
раҳбариятига нисбатан эса жиноий иш очилган эди. Ушбу жаримани тўлай олмаслик
муносабати билан 2013 йилнинг январида Уздунробита банкрот бўлгани ҳақида
маълум қилган.
МТСнинг Ўзбекистонга қайтиш муддати аниқ маълум қилинмаган.