2014 йилнинг 30 сентябрь куни машхур Голливуд юлдузи Моника Беллуччи 50 ёшлик юбилейини қарши олди.
“Клеопатра” миссияси, “Матрица” каби яна ўнлаб фильмлардаги роллари билан шухрат қозонган Моника Беллуччи турмуш ўртоғи Венсан Кассель билан 1996 йил “Квартира” фильмини суратга олиш жараёнида танишган. Орадан 5 йил ўтиб улар турмуш қуришди.
У илк фарзанди Девани 39 ёшида, иккинчи қизи Леонини эса 45 ёшида дунёга келтирган.
Айтиш лозимки, актрисанинг онасига бепуштлик касаллиги ташхиси қўйилган, бироқ бу ташхисдан кейин у бўлажак актрисани дунёга келтирган. Гарчи 50 ёшни қаршилаган бўлса-да, у ҳамон гўзал ва мафтункор. Гўзаллик ҳақида актриса шундай фикр билдиради: “Гўзаллик аёл киши учун икки ҳолатда муаммо бўлиши мумкин, биринчиси чирой, гўзаллик бўлмаганда ва аёлнинг гўзалликдан бошқа ҳеч нарсаси бўлмаганда”.