Мисрда тарқалган чўчқа гриппи оқибатида 24 киши ҳалок бўлди.
Бу ҳақда Газета.ру нашри хабар бермоқда.
Шунингдек, бундай ташҳис билан мингга яқин киши шифохонага етказилган.
Миср ҳукуматнинг хабар қилишича, эпидемия Қохира ва Нил делта районларини
эгаллаган. Айрим норасмий хабарларга кўра, ҳалок бўлганлар орасида касалларни
даволаётган шифокорлар ҳам бор.