"Соғлом бола” йилига муносиб равишда мавзубоп қўшиқ тайёрлаган Шоира Отабекованинг янги клипи тайёр бўлди. Айнан шу қўшиққа ишланган клип шаҳримизнинг гўзал гўшаларида суратга олинган. Қўшиқ мавзсидан келиб чиққан ҳолда болажонларни ўзида жамлаган мазкур клипда Шоира Отабекованинг қизалоғи бош ролда иштрок этган. Шу вақтгача ҳали ҳеч қандай клипларда кўринмаган қизча учун суратга олиш жараёни бир олам қувонч бағишлади, десак муболаға бўлмайди.
Бундан ташқари хонанданинг яқиндагина радио орқали премьера қилинган “Ёр-ёр” таронасига ҳам клип ишлашни режалаштиришган. Клипни қайси клипмейкер суратга олиши ҳақида ҳали бирор тўхтамга келингани йўқ.
Маълум бўлишича, клип ноанъанавий тарзда яратилиши кутилмоқда. Ҳаётда содир бўлган реал воқеаларни ўзида мужассам этажак клип сюжети Шоира Отабекованинг мухлиси ҳаётида бўлиб ўтгани билан аҳамиятли экан. Мазкур клипни биринчилардан бўлиб сайтимиз орқали томоша қилиб унга баҳо берасиз. Кузатиб боринг.