"Марка” гуруҳи йигитлари ўз номларини ўзгартиришга қарор
қилишибди. Бундан буёғига бу гуруҳга "Марка” эмас, "Марказ” деб мурожаат этилади. Бунга сабаб нима?
— Аслини олиб қараганда номимизни ўзгартиришимизга айтарлича
сабаб йўқ, — гуруҳ йигитларидан бири Дилшод. —
Шунчаки, "Марка” русча сўз ва
бироз сифат белгисини билдириб тургани учун уни "Марказ”га ўзгартирдик. Бор гап
шунда. Гуруҳдаги услуб, йўналиш ва қўшиқ маъно-мазмунлари эса ўша-ўша. Уларда
ҳеч қандай янгиланишлар йўқ.