Икки йигитдан ташкил топган "Марка” гуруҳи илк қўшиқлар орқали тингловчилар назарига тушган эди. Куни кеча мазкур гуруҳ "100 қиз” деб номланган янги қўшиқни ёзиб тугатди. "Кўшиғимизда 101 қизнинг исми тўлиқ тилга олинган бўлиб, бу мавзуда куйлашдан алоҳида мақсадимиз бор. Бугунги кунда қизлар исмини ва, умуман, исмларни қисқартириб куйлаш жуда авж олган. Бу одат яхши эмаслигини қўшиғимиз орқали айтмоқчи бўлдик” дейди гуруҳ вакили Дилшод.
«Марка» гуруҳи «100 қиз» қўшиғидан ташқари, ишчи номи «Беғуборим» бўлган яна бир қўшиқ ёзяпти. Тез кунларда «100 қиз» ёки «Беғуборим» қўшиғига клип суратга олиш режалаштирилган.