Кеча Лас-Вегасда Billboard Music Awards 2014 тақдирлаш маросими
бўлиб ўтди. Ушбу тантанали маросим ҳар йили ўтказиладиган йирик воқеалардан
бири ҳисобланади.
Унда кўпгина машҳур хонандалар томонидан хит қўшиқлар ижро
этилди.
Чиқишлардан бири барчани ҳайратга солди. Yahoo сайтининг хабар қилишича, Майкл
Жексоннинг саҳнага қайтиши хақиқий сенсацияга айланди. Бу кўриниш ташкилотчилар
томонидан юқори технологиялар ёрдамида амалга оширилди. Billboard журнали
вакиллари бунда голограммадан фойдаланишди. Бу йўл билан ташкилотчилар Майкл
Жексонни бир неча дақиқага ҳаётга қайтаришди.