Майк Тайсон жонли эфирда телебошловчини ҳақоратлади
Афсонавий собиқ боксчи Майк Тайсон Канада телеканалларидан бирида телебошловчини ҳақоратлади. Бу ҳақда NY Daily News хабар беради.
Хабарда ёзлишича, боксчига телебошловчининг саволи ёқмаган. Журналист Майкдан Торонто мэри билан учрашгани сиёсатчининг обрўсига путур етказиши мумкинлиги ҳақида савол берган.
“Ҳозир сайловга тайёргарлик ишлари бўлиб ўтмоқда ва биз сизни жинсий зўравонлик сабабли қамоқда ўтириб чиққанингизни биламиз. Айримлар мэрнинг сиз билан учрашгани унинг кампаниясига путур етиши мумкинлигини айтишмоқда. Сиз бунга нима дейсиз?”,-деди телебошловчи Натан Даунер.
Ушбу савол эса Майкни жаҳлини чиқарди. “Бу гапни гапираётганлар билан ишим йўқ. Сен менга яхши йигитдек кўринганидинг... ”,-дея яна бир неча ҳақоратли сўзларини қўшиб ўтди Тайсон.
Шундан сўнг, журналист Майкка телевидениеда эканлигини эслатди. Боксчи эса бу телебошловчинг муаммоси эканлиги айтди. Студияда бўлиб турган промоутер ҳам вазиятни енгиллаштира олмади. Оқибатда телебошловчи интервьюни тўхтатишга мажбур бўлди.
Кейинчалик телебошловчи Натан Даунер ўзининг твиттердаги саҳифасида бўлиб ўтган воқеа учун кечирим сўради. “Саволим Майкни хафа қилгани учун афсусдаман. Мен буни истамагандим. Сиз эшитган сўзлар учун кечирим сўрайман”,-деб ёзди журналист.