2013 йилнинг сўнги ойида "Бахтли бўл!” номли қўшиғига клип
суратга олган Мадина Мумтоз ҳам фарзандининг тарбияси билан бир қаторда қизғин
ижод жараёнида. Ушбу видекетма-кетлик кейинги ойдан бошлаб мухлислар эътиборига
ҳавола этилади. Унинг сюжети хонанданинг бахт тўйидаги реал тасвирларга
асосланган. Янги ҳафта бошидан эса "Тошкент” телеканали орқали Огоҳий ғазали
матнига асослаб ёзилган "Саллано” қўшиғига ишланган клип "айланиш”ни бошлайди.
Баҳор ойларида эса Мадина "Туркистон” санъат саройида бир кунлик жонли ижродаги
концертини тақдим этишни ният қилган. Шунингдек, апрель-май ойларида яна бир
ижодий иш тайёр бўлади. Маълум бўлишича, Ўзбекистон халқ артисти Зулайҳо
Бойхонова томонидан тақдим этилган мазкур қўшиқнинг номи "Девони қилсин” бўлиб,
унга ўзига хос тарзда мусиқий сайқал берилган. Мадина Мумтоз ёз мавсумига
мўлжалланган ижодий режалари билан ҳам ўртоқлашди. Булардан бири хоразмча
йўналишда куйланадиган қўшиқ бўлиб, унинг устида ҳозирдан катта масъулият билан
иш бошлаб юборилган.