Ўзбек шоу-бизнесида вакилларидан бир нечтаси фарзандли бўлиш
арафсида экани ҳақида хабар бергандик. Хонанда Шаҳзода, Зиёда, Ўзбекистон халқ
артисти Гулсанам Мамазоитова ва актриса Мадина Мумтоз шулар жумласидан.
Улар орасида Гулсанам шу йилнинг 12 май куни иккинчи фарзандини дунёга
келтирган ва унга Абдуғаффор деб исм қўйишган эди.
Яқинда эса актриса ва хонанда Мадина Мумтоз ҳам оналик бахтига муяссар бўлди.
16 август куни дунёга келган чақалоққа яхши ниятлар билан Муҳаммад Юсуф деб исм
қўйишди.
Эслатиб ўтамиз, шифокорлар Мадинага айнан август ойида, Зиёдага эса ноябрь
ойида "кўзи ёришини" башорат қилишганди.