Лола. Бир пайдо бўлади, бир тинчиб кетади. Хонанда Тошкентда
янги яккахон концертларини тақдим этади-ю, кейин мухлислар кўзидан ғойиб
бўлади. Тўйларда, эл хизматларида учратиш ҳам муаммо. Бироқ, сўнгги
маълумотларга қараганда, у гастрол сафарини бошлаган. "Кел” дастури билан
хонанда Орол томонларда, аниқроғи, Нукусда 7-май куни барча мухлисларини
концертга чорлайди. Нукусда Лоланинг "Истиқлол”даги алламбало саҳна
декорациялари билан шоу ташкил этишнинг иложи йўқ. Бу молиявий жиҳатдан ўзини қопламайди.
Шу боис ҳам, мухлислар Лолани янги ва хит қўшиқлари билан саҳнадаги ижросидан
баҳраманд бўлишига тўғри келади! Омад, Лола!