ЛОЛАНИНГ 2012-ЙИЛ ШОУСИ
ҚАНДАЙ ЎТМОҚДА?
"Тарона рекордс”нинг
хосджингли билан бошланган дастурда Лоланинг қай алфозда саҳнада пайдо бўлишига
ҳамма кўз қадаган. Хона оқ ҳарир матодан ишланган, саҳнанинг ярим баландлигида
махсус арқонларга осилган доира шаклидаги декорация ичида пайдо булиб,
"Сенга " номли қўшиғини барча мухлисларини шоусига чорлади!
Қуйида эса ҳар бир куйланган
хониш ҳақида бирма-бир тўхталмасдан, концертда ижро этилган тароналар
кетма-кетлигини батафсил ҳукмингизга ҳавола этишни лозим топдик:
1-Блок:
1) " Сенга "
2) " Ол, майли "
3) " Сени деб "
4) "Қайтмайди "
5) " Сукунат "
6) " Кечир ғурур "
2-Блок:
7) "Майли "
8) " Умидларим "
9) " Туйғуларим "
10) " Айланма "
11) " Ёмонлама "
12) " Севаман "
13) " Йиғлар осмон "
14) " Сўра "
3-Блок:
15) " Ёнаман "
16) " Аста»
17) " Энди йўқ "
18) " Будур "
19) " О, О, О, "
20) " Ўз қўлингда "
21) " Соғиндим " (
Райҳоннинг турмуш ўртоғи Йигиталини кашф этган клип!)
Юқоридаги
қўшиқлар гоҳ мухлисларни рақсга чорласа, гоҳ ўйга толдирди. Лолани шахсан қўллаб-қувватлаш
мақсадида унинг фан- клуби ҳам залнинг икки четига саф тортиб
"Соғиндим " ёзувини кўтарганча тиним билмай олқишлади. Тан олиш керак
зал мухлисга тўла! Бирорта ҳам қизил ўриндиқ кўринмайди! Бироқ, негадир
мухлислар Лоланинг рақсига мафтун бўлибми, ё ноодатий саҳна декорациясидан лол
қолиб ёки унинг рок йўналишидаги кўшиқларидан ҳайратга тушиб…вақти-вақти билан
қарсак чалиш кераклигини унутиб қўйишди!
Яна бир қизиқ ҳол: Лола
мухлислари олдида тиз чўккан ҳолда "Энди йўқ сен мени тарк этдинг керагингда,
энди йўқ севги сен учун юрагимда " деб куйлаши ҳайратга солди! Баъзилар
" у бу қўшиғини турмуш ўртоғига атаб айтибди, ахир улар ажрашган-ку"
дея жар солаётган бир пайтда, унинг турмуш ўртоғи ва фарзандлари энг
биринчи қаторда севимли рафиқа ва она - Лолага кўзларида бир олам меҳр-муҳаббат
ила термулиб туришганига гувоҳ бўлишиб, қанчалар ёлғон-миш-мишлар гирдобида
қолишганини англаб етишган бўлса, не ажаб?! Яна мухлисларни ҳайратлантирган
ҳолат бу Лоланинг рақс санъатини аъло даражада ўзлаштирганлиги бўлиб, ҳатто бу
борада Райҳон билан тенглашганини таъкидлаш жоиз. Унинг санъатига ошиқ бўлиб,
концертнинг учинчи кунида Жаҳонгир Позилжонов, Абдуҳошим Исмоилов, Зулайҳо
Бойхонова кабилар томошабин бўлди.
Концертдан сўнг Лолани
суҳбатга тортиб, ўз ҳиссиётлари ва кечинмалари билан ўртоқлашишни сўрадик.
Лола
:"Мен ўзимда енгил қониқишни ҳис қиляпман. Концерт дастуримда ўз ишининг
моҳир усталари билан ишлаганлигим боисми, ҳар куни эрта тонгдан репетицияга
шошиламан ва тайёргарлик кўраман. Оиламда тинчлик бўлсагина менинг илҳомим
келади. Ўғлим боксга қизиқади ва ҳар куни оқшомда дадаси билан биргаликда машқ
қилишади. Қизим нозиктабиатроқ, худди ўзим. Унга алоҳида эътибор билан ёндашиш
керак. Кўпроқ бўш вақтимни оилам даврасида ўтказаман.Турмуш ўртоғим бизга жуда
меҳрибон ва ғамхўр. Бугун ҳам концертимда турмуш ўртоғим олдида анча
ҳаяжонландим. Дастурдаги сўнги қўшиғим "Соғиндим"ни куйлаганимда
унинг меҳрга, қувончга ва муҳаббатга тўла кўзларини кўриб қувонч кўз ёшларимни
тийиб туролмадим. Бу менга берилган энг юксак баҳо эди».
Мустаҳкам оила йилида бир
куйчи тилидан бундай бахтга тўла фикрларни эшитиш қандай мароқли! Унинг кўзлари
қувончдан, оиласидаги тинчлик берган кўнгил хотиржамлиги ила ёнади! Ҳар доим
шундай бахтдан мағрур юр, бошингни рақибалар олдида эгма, Лола! Янги ғалабанг
муборак!