11 ноябрь куни Голливуднинг энг обрўли, хушқомат актёрларидан бири бўлмиш Леонардо Ди Каприо 40 ёшни қарши олди.
Барчамизга “Титаник” фильмидаги Жек образи билан яхши таниш бўлган Лео кино оламига дастлаб реклама роликлари, серилаллардаги кичик эпизодик ролларни орқали кириб келган.
Унинг номзоди бир неча бор “Оскар” ва “Олтин глобус” мукофотларига қўйилган. Бугунги кунда у энг кўп ҳақ тўланадиган актёрлар сирасига киради.
Унга тклиф этиладиган ролларни у “чертиб-чертиб” танлайди, десак хато бўлмайди. Лео шу кунгача бўйдоқ. Унинг туғилган куни муносабати билан барча чет эл оммавий ахборот воситаларида актёрга табриклар чоп этилди. Интернет нашрлари эса сонсиз мухлис ва мухлисаларининг у ҳақидаги илиқ фирклари ва табриклари билан тўлди.