Шу йилнинг 23 май куни Россияда ОАВ ҳамда дилер учун
"GM Uzbekistan" қўшма корхонаси томонидан янгиланган Chevrolet
Lacetti автомобилининг тақдимоти ўтказилади.
Навбатдаги янги ўзбек автомобили жорий йили 1 июнь куни
Россиядаги барча Uz-Daewoo автосалонларида сотувга чиқарилиши кутилмоқда.
Баъзи маълумотларга кўра, ушбу янги тежамкор седан бозорга 1,5 литр ҳажмли двигатель
ва 6 узатмали автомат қути, шунингдек 122 от кучига эга 1,8 литрли двигател
билан чиқарилади.
Айрим ОАВлар "Ўзавтосаноат" компаниясининг
Италиянинг Iveco ва Fiat концернлари билан ҳам ҳамкорлик қилиш учун шартнома
тайёрлаётгани ҳақида хабар берган.
Маълумотларга кўра «GM Uzbekistan» 2015 йилга бориб
Chevrolet Lacetti моделини ишлаб чиқаришни йилига 30 мингтадан 50
мингтагача оширишни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бундан бир қанча вақт муқаддам,
янгиланган Chevrolet
Lacettiнинг Тошкент кўчаларида синовдан ўтказилаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Manba:darakchi.uz