Калифорния суди Браунни синов муддати қоидаларини бузгани сабабли унга
шундай ҳукм чиқарди. Хонанда ўзбошимчалик билан реабилитацион марказини
тарк этган. Бундан ташқари у қон анализларини топширишдан бош
тортган. Ушбу қоидабузарликларга асосан 14 март куни хонанда қамоққа
қайтарилган.
Хонандага нисбатан жиноиш иш 2009 йил очилган эди. Крис Браун севгилиси
Рианнани калтаклаганликда айбланиб, Лос-Анжелес суди томонидан 5,5
йил шартли қамоқ жазоси ва ярим йил ахлоқ тузатиш ишларига
ҳукм қилган эди.